Бенин шарқидаги нефт омборида юз берган ёнғинда камида 34 киши ҳалок бўлди.
Бундан олдин Бениннинг “Бенинвебтв” ахборот портали 30 га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Ёнғин Нигер билан чегарага яқин Семе Крак шаҳрида қайд этилган. Ёнғин натижасида сунъий ишлаб чиқарилган бензин ёниб кетган.
Маҳаллий ҳокимият идоралари шаҳарга етказилган зарар миқдорини аниқламоқда.