Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бенамоз йигит билан суҳбат

Бенамоз йигит билан суҳбат

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатлашиб қолдилар:

Йигит: «Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши кўраман. Лекин баъзи намозхонларни кўргач, намоздан нафратланиб кетаман... Мактабимизда бир йигит бор. Беш маҳал намозини ўқийди. Лекин ўзи ёлғончи, такаббур бола, омонатдор эмас. У тўғри йўлдан оғиб кетган», деди.

Шунда мен: «Шунинг учун намоз ўқимайсанми?» десам, у «Ҳа», деди. Мен: «Унда нима учун овқат еяпсан?» дедим. «Нима учун емай?!» деди у ҳайрон бўлиб. Мен: «Чунки овқат еяётганлар ичида ҳам ўғри, хулқи бузуқ ва такаббурлари бор», дедим. «Бор бўлса нима бўпти? Ахир организмнинг яшаши учун овқатланиш керак-ку!» деди. Мен: «Худди шунга ўхшаб, руҳнинг яшаши учун ҳам намоз керак! У ёлғончи бўлса, бунинг намоз ўқимаслигингга нима алоқаси бор?» дедим.

Киритилди: 03:03 14.05.2021. Ўқилди: 10784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!