Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Белгиянинг Euroclear депозитарийси Россия суди юрисдикциясини тан олмайди

Белгиянинг Euroclear депозитарийси Россия суди юрисдикциясини тан олмайди

Euroclear Россия Марказий банкининг даъво аризасига мутлақо рози эмаслигини ва уни асоссиз деб ҳисоблашини баён қилди.

Аввалроқ Москва Арбитраж суди Россия Марказий банкининг даъвоси бўйича, Россия активлари музлатиб қўйилгани сабабли Euroclear'дан 200 миллиард евро ундириш ҳақида қарор чиқарган эди.

"Бу Россияда Euroclear'га қарши қўзғатилган кетма-кет суд даъволаридан навбатдагисидир. Бундай даъволар Европа Иттифоқи қонунчилиги томонидан тан олинмайди ва Euroclear ушбу суд юрисдикциясини қабул қилмайди. Euroclear суд қарори устидан апелляция шикояти бериш ниятида", — дейилади депозитарий жавоб баёнотида.

Euroclear Россия Банкининг активлари халқаро санкцияларга мувофиқ музлатилган ҳолатда қолаётганини алоҳида таъкидлади.

2025 йилда Европа Иттифоқи Россиянинг Европадаги 246 миллиард долларлик активларини муддатсиз музлатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Киритилди: Бугун 15:16. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!