Белгия Украинага бир миллиард евролик ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда Tijd нашри Белгия мудофаа вазири Тео Франкеннинг сўзларига асосланиб хабар бермоқда.
Унинг айтишича, Киев 20 та замонавийлаштирилган Cerber ҳаво мудофаа тизими, янги тўп минорали Leopard танки, 16 мингдан ортиқ қурол-аслаҳа, юзга яқин зирҳли тез ёрдам машиналари ва Unimog транспорт воситалари, бешта учувчисиз денгиз кемаси, дронлар, дубулғалар, тиббий жиҳозлар, дронларни аниқлаш учун кўчма воситалар, тунги кўриш кўзойнаклари, шунингдек, кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий таъсирлардан ҳимояловчи кийимлар олади.
Таъкидланишича, умумий сумманинг ярмидан кўпи - 650 миллион евро Белгия қурол-яроғларини харид қилишга йўналтирилади.