Бельгия 2024 йилда Украинага ваъда қилинган F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришни кейинроққа қолдирди - энди самолётлар 2028 йилгача етиб келади.
Бу ҳақда La Libre ёзмоқда.
"2028 йилгача Бельгия Украинага 30 та F-16 қирувчи самолётларини етказиб беради," - дейилади материалда.
Қайд этилишича, қироллик Нидерландиядан келган самолётларнинг сўнгги партиясини етказиб беришга тайёргарликни бошлаб юборган.
Самолётлар биринчи навбатда Бельгияга етказилади ва у ерда жўнатишдан олдин техник тайёргарликдан ўтказилади. Нидерландия, ўз навбатида, Украинага 24 та F-16 қирувчи самолётини топширади, деб ёзади газета.