Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Белгия ташқи ишлар вазири мамлакат БМТ Бош ассамблеясининг сентябр ойидаги йиғилишида Фаластинни расман тан олишини маълум қилди

Белгия ташқи ишлар вазири мамлакат БМТ Бош ассамблеясининг сентябр ойидаги йиғилишида Фаластинни расман тан олишини маълум қилди

"2023 йил 7 октябрда ҲАМАС томонидан амалга оширилган террорчилик ҳужумлари Исроил халқига етказган оғриқни ёдда тутган ҳолда, Фаластинни тан олиш жараёни фақатгина охирги гаровдагилар озод этилгач ва ҲАМАС Фаластинни бошқаришда иштирок этишни тўхтатгач расмийлаштирилади", — деди Максим Прево.

Шу билан бирга, ташқи ишлар вазири Белгия миллий даражада Исроилга қарши бир қатор санкциялар жорий этаётганини билдирди. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

— Ғарбий соҳилдаги яҳудий кўчманчиларига тегишли аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлаш;

— Исроил компанияларидан давлат харидлари сиёсатини қайта кўриб чиқиш;

— Халқаро ҳуқуққа кўра ноқонуний ҳисобланган аҳоли пунктларида яшаётган белгияликларга консуллик ёрдамини чеклаш.

Шу билан бирга, Прево ўз баёнотида бир неча бор ҲАМАС террорчилик ташкилоти эканини таъкидлади ва у билан ҳар қандай ҳамкорлик мутлақо истисно этилишини билдирди.

Аввалроқ Франция, Австралия, Норвегия, Ирландия, Испания, Буюк Британия ва Канада ҳам Фаластин давлатини тан олишга тайёр эканини билдирган эди.

Киритилди: 12:52 02.09.2025. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!