Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бельгия: АҚШнинг фаластинлик расмийлар визасини бекор қилиши “дипломатияга зарба”

Бельгия: АҚШнинг фаластинлик расмийлар визасини бекор қилиши “дипломатияга зарба”

Бельгия ташқи ишлар вазири Максим Превост АҚШнинг Фаластин расмийларига берилган визаларни бекор қилиш қарорини кескин танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор “жуда афсусланарли” ва “дипломатияга зарба” ҳисобланади.

Превостнинг таъкидлашича, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси арафасида фаластинлик вакилларни четлатиш нафақат адолатсизлик, балки кўп томонлама ҳамкорлик ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига зиддир.

“Фаластин овозини ўчириш тeskari натижа беради. БМТ барча халқлар, айниқса, келажаги мулоқотга боғлиқ бўлганлар овози эшитиладиган минбар бўлиб қолиши шарт”, — деди вазир.

АҚШ Давлат департаменти эса визаларнинг бекор қилинишига изоҳ бериб, Фаластин маъмуриятини терроризмни қораламасликда, зўравонликка ундашда ва Халқаро судлар орқали Исроилга қарши “ҳуқуқий уруш” олиб боришда айблади.

Шу билан бирга, Франция, Буюк Британия, Канада ва Австралия каби бир қатор давлатлар БМТ Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини расман тан олиш режаларини эълон қилган.

Киритилди: 15:07 30.08.2025. Ўқилди: 719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!