Александр Лукашенко Беларуснинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини тайинлади. Бу лавозимни Беларус саноат вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган Александр Огородников эгаллади.
Александр Лукашенко янги элчини тайинлар экан, Ўзбекистонда фаолият учун катта майдон очилаётганини таъкидлади.
А.Огородников Беларуснинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида 2018 йилдан буён ишлаб келаётган Леонид Маринич ўрнини эгаллайди.