Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Беларуслик мутахассис Исроил разведка хизматининг янги директори этиб тайинланди

Беларуслик мутахассис Исроил разведка хизматининг янги директори этиб тайинланди

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ўзининг ҳарбий котиби генерал-майор Роман Гофманни Моссад разведка хизматининг янги директори этиб тайинлашни маъқуллади.

Гофман 2 июндан ўз вазифасини бажаришга киришади. Унинг ваколат муддати беш йилни ташкил этади.

Нетаньяху аллақачон расмий тайинлаш ҳужжатини имзолаган.

Роман Гофман Беларусда туғилган. 1990 йилда, 14 ёшида, у оиласи билан Исроилга кўчиб ўтган. Ҳарбий хизмати давомида у жанговар бўлинмалардан Исроил армияси зирҳли корпусида дивизия қўмондони лавозимига кўтарилган.

Унинг номзоди 2025 йил 4 декабрдан бери кун тартибида. Гофман беш йиллик ваколат муддати 2026 йил июнь ойида тугайдиган Девид Барнеанинг ўрнини эгаллайди.

Киритилди: 11:45 13.04.2026. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!