Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини камида 500 млн $га етказиш керак
Бу ҳақда Беларусь бош вазири Роман Головченко Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув чоғида маълум қилди.
Головченконинг сўзларига кўра, 2017 йилдан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 бараварга ўсди. Беларусь Ўзбекистон маҳсулотлари етказиб берилишини оширишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Гап биринчи галда йигирилган ип, металл, мева ва сабзавот маҳсулотлари ҳақида бормоқда, Беларусда бу маҳсулотларга бўлган талаб юқори.
Абдулла Арипов Ўзбекистон Беларусь билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини маълум қилди.
“Беларусь анъанавий равишда Ўзбекистоннинг муҳим ва ишончли ҳамкоридир. Иқтисодиётларимиз бир-бирини ўзаро тўлдириб туради”, - деди Арипов.