Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Беларус Украинага жиддий норозилик билдирди

Беларус Украинага жиддий норозилик билдирди

Беларус Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг муваққат ишлар бўйича вакилига «мамлакат учувчисиз учоқлари чегараларни бузгани» сабабли норозилик нотасини топширди.

Шанба куни Беларус ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг вақтинчалик ишлар вакили Олга Тимушни чақиртирди, унга норозилик нотаси топширилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

«Украиналик дипломатга кескин норозилик билдирилди ва Украина ҳудудидан учирилган учувчисиз учиш аппаратлари гуруҳининг Беларус Республикаси чегарасини бузганлиги муносабати билан тегишли нота юборилди», — дейилади агентлик баёнотида.

Хабар қилинишича, Тимуш Минск ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун жавоб чораларини кўриш ҳуқуқини сақлаб қолиши ҳақида огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко 9 август оқшомида Беларус ҳудуди узра Украинадан келган ҳужумчи дронларни йўқ қилиш ҳақида гапирган эди.

Киритилди: 11:20 11.08.2024. Ўқилди: 3009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!