Унга кўра, Могилёв шаҳри Ленин тумани суди қарорига асосан, Беларус Ахборот вазирлиги BBC Рус хизматининг "маҳсулотларини" махсус рўйхатга киритди. Идоранинг янгиланган реестрида қайд этилган ушбу қадамни медиакорпорация кескин қоралади.
Ҳозирда чекловлар компаниянинг барча контентига тегишлими ёки фақат муайян бўлим материалларига, буниси номаълум.
Вазирлик, шунингдек, яна ўнлаб бошқа интернет-ресурсларни ҳам тақиқланган деб эълон қилган. Бундай маълумотларни тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик ва жарима белгиланган, дейилади баёнотда.