Беларус президенти Александр Лукашенко экстремистик жиноятлар содир этган 20 нафар шахсни афв этиш ҳақидаги навбатдаги фармонни имзолади.
Бу ҳақда Беларус раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Афв этилганлар орасида 11 нафар аёл, улардан бирининг тўрт нафар фарзанди бор. Бундан ташқари, рўйхатга сурункали касалликларга чалинган маҳкумлар ҳам киритилган.
Уларнинг барчаси кечирим сўраб мурожаат қилишди.