"Россиянинг Европа Иттифоқига қарши гибрид стратегиясининг бир қисми". Беларус ҳукумати ноқонуний муҳожирларни Полша билан чегарага бостириб кириш учун қуроллантирмоқда.
Польша ҳукумати огоҳлантирмоқда: чегара хизмати маълумотларига кўра, Беларус мунтазам равишда ноқонуний муҳожирларни Польша билан чегарани бузиб ўтиш учун қурол ва асбоблар билан таъминламоқда. Bild хабарига кўра, муҳожирларга тошлар, металл қайчи, болға ва лента солинган қоплар бериляпти.
Польша томони ўз чегарачиларига кўплаб ҳужумларни қайд этган – биргина 2024-йилда ўн киши жароҳатланган ва бир офицер ҳалок бўлган. Bild билан суҳбатлашган Германия Ташқи ишлар вазирлиги расмийсига кўра, чегарадаги вазият аллақачон "ҳарбий ҳолат"га ўхшайди ва Польша "биз учун ифлос ишимизни қилмоқда".
"Польша ва Беларус чегарасида содир бўлаётган воқеалар Россиянинг ЕИга қарши мураккаб гибрид стратегиясининг бир қисмидир. "Мақсад - қабул қилиш тизимини ҳаддан ташқари юклаш ва Европани беқарорлаштириш", деди Гессен штатининг Европа ишлари бўйича вазири Манфред Пентс Bild нашрига.
Саксония ички ишлар вазири Армин Шустер, ўз навбатида, хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.
“Бизга Европа Иттифоқининг ташқи чегараларини қатъий ҳимоя қилиш ва зарурат туғилса, вазият барқарорлашгунча ички чегараларда вақтинчалик назорат ўрнатилиши керак”, — деди у.