Бел оғриғи кўпинча морфофункционал характердаги мушак тўқималари ва суяк тузилишларининг ўзгаришлари оқибатида юзага келади. Кўп ҳолларда айнан шу омил бел атрофидаги оғриққа сабаби бўлади.
Бел оғриғига ошқозон-ичак касалликлари, жумладан, аппендицит ёки ичаклардан овқатнинг ўтмай қолиши, шунингдек, буйракдаги санчиқ, таносил касалликлари (гонорея, трихомониаз, хламидиоз, уреаплазмоз, андексит) сабаб бўлиши мумкин.
Гоҳида оғриқни саратон касалликлари ва модда алмашинуви фаолиятининг бузилиши ҳам келтириб чиқаради. Ўсма сурункали оғриққа сабаб бўлади. Лекин неврологик симптомлар кузатилмайди. Шунингдек, остеомиелит ҳам оғриқни келтириб чиқариб, узоқ давом этади.