Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади

A A A
Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади

Эркин кураш бўйича "Токио–2020" Олимпия ўйинларида иштирок этаётган вакилимиз Бекзод Абдураҳмонов медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди.
Бир оз аввал -74 кг вазн тоифасининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. Улардан бирида ҳамюртимизни мағлуб этган россиялик Заурбек Сидаков ва қозоғистонлик Данияр Кайсанов тўқнаш келишди. Ушбу баҳсда Сидаковнинг қўли баланд келди ва олтин медаль учун кураш олиб борадиган бўлди. Бу эса вакилимизга бронза медали учун ўтиш босқичида курашиш имконини тақдим қилди.

Эртанги дастурда Абдураҳмонов ўтиш босқичида Гвинея-Бисау вакили Мидана Аугисто билан курашади. Абдураҳмонов уни мағлуб эта олса, бронза медали учун Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади.

Шунингдек, эртага бўлиб ўтадиган -97 кг вазн тоифасининг қуръа натижалари маълум. Унга кўра, ҳамюртимиз Магомед Ибрагимов дастлабки даврани туркиялик Сулаймон Караденизга қарши ўтказади.

Киритилди: 19:27 05.08.2021. Ўқилди: 2663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!