14 июнь куни соат 16:40 ларда Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги темирйўл кесишмасида микроавтобус ва локомотив иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲҲБ маълум қилди.
Ҳодиса Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган, шлагбаумсиз, аммо светофор ва йўл белгилари билан жиҳозланган темирйўл кесишмасида содир бўлган. 2002 йилда туғилган Х.Ф. бошқарувидаги JAC русумли микроавтобус «Ўзметкомбинат» АЖга тегишли дизель локомотив билан тўқнашган.
Микроавтобусда йўловчилар бўлмаган. Ҳодиса оқибатида транспорт воситалари техник шикастланган. Ҳайдовчи соғ-саломат. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.