Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Бекобод деҳқон бозори” назоратчисидан 1 000 АҚШ доллари талаб қилган товламачи ушланди

“Бекобод деҳқон бозори” назоратчисидан 1 000 АҚШ доллари талаб қилган товламачи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Бекобод шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Бекобод деҳқон бозори” бош назоратчиси К.Т.га ўзини блогер деб таништирган фуқаро Ш.А. ундан 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, акс ҳолда пандемия шароитида оммавий ахборот воситалари ходимларига бозорда антисанитария ҳолатлари мавжудлиги ҳақида танқидий видеотасвирлар олдириб, Интернет ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, талаб қилган 1 000 АҚШ долларидан 700 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.

Шунингдек, фуқаро Ш.А. деҳқон бозорининг  филиалида Давлат дастури асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигидан хабар топиб, ушбу таъмирлаш ишларидаги камчиликларни ижтимоий тармоқларда танқидий тарзда кўрсатмаслик ҳамда ушбу объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бораётган фирмага ҳеч ким тазйиқ ўтказмаслиги эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:21 14.05.2020. Ўқилди: 1875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!