Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Беҳаёларча видеолар олган тиктокер қизга жазо тайинланди (ВИДЕО+18)

Беҳаёларча видеолар олган тиктокер қизга жазо тайинланди (ВИДЕО+18)

Ижтимоий тармоқларда блогер С. С. нинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда тасвирга олинган видеоси тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлганди.

2022 йил 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида С. С. (2001 йилда туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

Иш ҳужжатларига кўра фуқаро Н. У. нинг Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғига ёзган ариза юзасидан ўтказилган текширув натижасида С. С. ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ўзининг иштирокидаги видео ва расмларни жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жойлаштириб, жамоат тартибини бузиб, фуқароларнинг ўринли эътирозларига сабабчи бўлган.

Суднинг қарори билан С. С. га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Киритилди: 18:09 15.11.2022. Ўқилди: 14384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!