Бугун 31 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

BBC: Путин армияга йил давомида чақирув жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

 BBC: Путин армияга йил давомида чақирув жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Янги қонунга кўра, энди Россияда чақирув ва тиббий комиссиялар, шунингдек армияда хизмат учун профессионал-психологик танлов гуруҳлари фақат баҳорги ва кузги чақирув даврларида эмас, балки бутун йил давомида ишлайди. Чақирув қоғозларини тарқатиш ҳам йил бўйи амалга оширилади.

"Шу билан бирга, чақирилган фуқароларни ҳарбий хизмат ўташ жойларига юбориш аввалгидек йилига икки марта амалга оширилади (1 апрелдан 15 июлгача ва 1 октябрдан 31 декабргача), дея аниқлик киритди Россия Мудофаа вазирлиги.

2026 йилда Россия Қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматга 261 минг кишини чақириш режалаштирилган.

Киритилди: 19:54 30.12.2025. Ўқилди: 486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!