"BBC Newcastle"да фаолият олиб борган радиобошловчи "AstraZeneca" вакцинаси билан эмланганидан сўнг вафот этди, деб ёзмоқда "The Independent".
44 ёшли Лиза Шоунинг оила аъзолари айтишича, эмлашдан бир ҳафта ўтгач, у қаттиқ бош оғриғига дуч келган. Шундан сўнг Шоунинг аҳволи ёмонлашди ва касалхонага ётқизилди. У ерда қон қуюқлашишига қарши муолажа олган. Шифокорлар барча уринишларга қарамай, аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Би-би-си Шоунинг ўлими бўйича тергов бошланганини ҳам тасдиқлади. Унинг ўлимининг мумкин бўлган сабаблари орасида "AstraZeneca" вакцинаси билан эмлашдан кейинги асоратлар" ҳам бор.