Ҳисобларнинг блокланаётгани ҳақида россиялик мижозларнинг ўзлари ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, чекловлар Европа Иттифоқи мамлакатларида узоқ муддатли виза ёки яшаш рухсатномасига эга бўлган россияликларга ҳам таъсир қилган. Хабар қилинишича, банк мижозлардан ҳужжатлар нусхасини сўрамоқда, бунга сабаб сифатида Россиянинг Украинага босқини туфайли Европа Иттифоқи томонидан яқинда қабул қилинган 19-санкциялар пакети келтирилмоқда. Шундан сўнг, банк мижозларга ҳисоб ёпилаётгани ҳақида хабар юборади.
"Глобал миқёсда тартибга солинадиган молиявий муассаса сифатида Revolut БМТ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа тегишли юрисдикцияларда амал қиладиган санкуия қонунлари ва қоидаларига риоя қилиши шарт", дейилади банк матбуот хизмати баёнотида.