Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

BBC: Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакатда мигрантлар сонини камайтиришга қаратилган ислоҳотларни эълон қилди

BBC: Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакатда мигрантлар сонини камайтиришга қаратилган ислоҳотларни эълон қилди

Нашрнинг ёзишича, сўнгги йилларда Буюк Британияга соф миграция сони йиллик 700 минг кишидан ошиб, рекорд даражага етган. Бу ҳолат уй-жой танқислиги, миллий соғлиқни сақлаш хизматининг ҳаддан ташқари юкланиши ва мактабларда ўринлар етишмаслиги фонида аҳолининг норозилигини кучайтирмоқда.

"Яқинда ўтган маҳаллий сайловларда миграцияга қарши бўлган ўнг қанот РlReform UK партияси ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Шу боис ҳукумат чегараларни назорат қилаётганини ва норозилик тўлқинига жавоб бераётганини кўрсатмоқчи", дея хабар бермоқда BBC.

Бош вазир Кир Стармер томонидан таклиф этилаётган ислоҳот натижасида Буюк Британиянинг миграция сиёсатида қуйидаги ўзгаришлар бўлиши мумкин:

Буюк Британияда доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун зарур бўлган мамлакатда яшаш муддати 5 йилдан 10 йилга узайтирилади;

— Инглиз тилини билиш талаблари кучайтирилади;

— Чет эллик ишчилар учун ойлик маош минимуми ва малака даражаси талаблари оширилади;

Хорижий давлатдан бўлган талабаларга ўқишни тугатгач мамлакатда қолиш муддати қисқартирилади. Бу муддат ҳозирги 2–3 йил ўрнига 18 ойгача камайтирилади;

— Миграция қоидаларини бузган иш берувчилар ва олийгоҳларга молиявий жарималар жорий этилади;

Қайд этиш жоизки, бу таклиф ҳали Буюк Британия парламентида тасдиқланиши керак. Бироқ бу ерда Кир Стармер бошчилигидаги лейбористлар бу ерда катта устунликка эгалиги ҳисобига олинса, тегишли қонун тез орада қабул қилиниши мумкин.

Киритилди: 17:32 12.05.2025. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!