Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Байрутда Ҳизбуллоҳ штаб-квартираси раҳбари ўлдирилди

Байрутда Ҳизбуллоҳ штаб-квартираси раҳбари ўлдирилди

Байрутда Эрондан логистика ва қурол-яроғ етказиб бериш учун масъул бўлган Суҳайл Ҳусайн Ҳусайний ўлдирилди, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.

Исроил мудофаа кучлари шиа Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг Байрутдаги штаб-квартираси қўмондонларидан бирини ўлдирганини маълум қилди.

Армия матбуот хизмати хабарига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг аниқ зарбаси натижасида “Ҳизбуллоҳ” штаб-квартираси қўмондони Суҳайл Ҳусайн Ҳусайний ҳалок бўлган.

Хабарга кўра, у Эрондан логистика ва қурол-яроғ етказиб бериш, шунингдек, Ҳизбуллоҳ бўлинмаларига қурол-яроғ тарқатиш учун масъул бўлган.

Киритилди: Бугун 20:15. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!