Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Байрам кунлари Тошкентдаги жамоат транспортлари ҳаракати тартиби маълум қилинди

Байрам кунлари Тошкентдаги жамоат транспортлари ҳаракати тартиби маълум қилинди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Наврўз байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари қай тартибда ҳаракатланиши бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг "2023-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонига биноан, "Наврўз" байрамини нишонлаш мақсадида 18-22-март кунлари дам олиш кунлари этиб, 11 ва 25-март кунлари эса иш кунлари этиб белгиланди.

Шу муносабат билан ушбу кунларда жамоат транспорти фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади

🔹2023-йил 18-март, шанба - дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔹2023-йил 19, 20, 21, 22-март- дам олиш кунлари. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

🔹2023-йил 25-март - иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Киритилди: 17:55 16.03.2023. Ўқилди: 1885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!