Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Байер» Германия рекордини ўрнатди

«Байер» Германия рекордини ўрнатди

«Байер» Бундеслигада бир трансфер ойнаси учун сарфлаган маблағи пул бўйича рекордни ўрнатди.

Ёзги трансфер ойнасида Леверкузен клуби футболчилар учун 198 миллион евро тўлади – Transfermarkt маълумотларига кўра, бу Бундеслигадаги янги рекорд ҳисобланади.

Иккинчи ўринни «Лейпциг» эгаллайди (187 млн евро, 2023/24 мавсуми), учинчи ўринда эса «Бавария» (179,5 млн евро, 2023/24 мавсуми).

«Байер» аввалроқ чемпионатдаги икки ўйиндан кейин бош мураббий Эрик тен Хагни ишдан бўшатганди – «Хоффенхайм»га қарши (1:2) ва «Вердер»га қарши (3:3).

Киритилди: 10:15 02.09.2025. Ўқилди: 417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!