АҚШ собиқ президенти Жо Байден простата безидаги "кичик тугунча" туфайли текширувдан ўтди.
"Байден ўтган жума кунини Филаделфиядаги касалхонада ўтказди, чунки унинг простата безида "кичик тугунча" топилди, бу эса "қўшимча текширувлар"ни талаб қилди," - деб ёзади The New York Times унинг исми ошкор этилмаган вакилига таяниб.
Нашр суҳбатдоши сиёсатчининг текшируви ва даволаниши тафсилотларига изоҳ беришдан бош тортди.
Журналистларнинг таъкидлашича, унинг ёшидаги эркаклар кўпинча простата бези билан боғлиқ муаммоларга дуч келишади.