АҚШ президенти Жо Байденнинг укаси , бизнесмен Жеймс Байден Қатар расмийлари билан АҚШ соғлиқни сақлаш корхоналари учун маблағ йиғишда ишламоқда. Бу ҳақда Politico газетаси давлат раҳбари акасининг собиқ бизнес шериги Майкл Люиттга таяниб хабар бермоқда .
Хабар қилинишича, Жеймс Байден Қатар манбаларидан маблағ йиғиш ҳаракатларини Жо Байден вице-президентликдан тўхтаганидан кейин бошлаган. Люиттнинг қайд этишича, президент акасининг саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшган икки компания қисман Қатар ҳукумати аъзоларига тегишли.
Politico таъкидлашича, агар бу маълумот тасдиқланса, Жеймс Байденнинг молиявий алоқалари АҚШ президентининг қариндоши ва хорижий давлат ҳукумати ўртасидаги энг яқин алоқалардан бири бўлади.