Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Байденнинг Елизавета II нинг дафн маросимида кулгани видеога тушиб қолди

Байденнинг Елизавета II нинг дафн маросимида кулгани видеога тушиб қолди

AҚШ президенти Жо Байден Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг дафн маросимида кулди ва унинг шу ҳолати видеога тушиб қолди.

Видеода турмуш ўртоғи Жилл билан Вестминстер аббатлигига келган Америка етакчисининг маросимда иштирок этаётганлардан бири билан ниманидир хурсанд бўлиб муҳокама қилаётгани акс этган.

АҚШ президенти мунтазам равишда ноқулай вазиятларга тушиб қолади. У Ливия ва Сурияни, Ироқ ва Эронни, Барак Обама ва Дональд Трампни, эскалация ва вакцинацияниадаштириб юборган, биринчи уринишда Россия етакчиси Владимир Путиннинг фамилиясини тўғри талаффуз қила олмаган ва Австралия бош вазирининг исмини унутиб қўйган.

Маълумот ўрнида, мамлакатни 70 йилдан ортиқ бошқарган Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландияда 96 ёшида вафот этди. Бугун, 19 сентябрь куни унинг дафн маросими бўлиб ўтди.

Киритилди: 07:39 20.09.2022. Ўқилди: 5221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!