АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден 16 ноябрь куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Перудаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик форумида учрашиши мумкин. Бу ҳақда америкалик расмийларга таяниб, Reuters хабар берди.
Икки раҳбар глобал масалаларни, жумладан, Вашингтон ва Пекин ўртасидаги кескинликнинг кучайишини қамраб олувчи музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Бу Байден ва Си Цзиньпиннинг апрель ойидаги телефон суҳбатидан кейинги биринчи расмий мулоқоти бўлади.
Бу суҳбатлар осон кечмайди. Бундай очиқлик муносабатларни бошқаришда муҳим рол ўйнади, деди аноним манба.