АҚШ президенти Жо Байден Украина ва Исроил атрофидаги можаролар дунё учун “катта тараққиёт”га олиб келиши мумкинлигини айтди.
Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
Байденнинг сўзларига кўра, Украина ва Яқин Шарқда можаролар рўй бераётган бир пайтда, "бошқа ҳамма нарса мумкинлигини тасаввур қилиш қийин".
"Аммо биз вақт ва тарих сабоқларини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак: катта фожиа ва шок туфайли катта тараққиёт бўлиши мумкин", деди Америка раҳбари.