АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден 20 январь куни ўз вориси Дональд Трампнинг инаугурация маросимида иштирок этади.
"Президент сайловда ким ғолиб чиқса, унинг инаугурациясида бўлишини ваъда қилди. У ва биринчи хоним бу ваъдани бажармоқчи," - деди Оқ уй матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Эндрю Бейтс.
РИА Новости хабарига кўра, Бейтс Байден бу қадамни демократик қадриятларга содиқлик ва одамларнинг иродасини ҳурмат қилишнинг муҳим намойиши сифатида кўришини таъкидлади.