Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Байден Путинни ўсмирга қиёслади

Байден Путинни ўсмирга қиёслади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден ўзининг янги «Promise Me, America» («Менга ваъда бер, Америка») номли мемуарларида жаҳон етакчилари билан мулоқот қилиш жараёнида олган шахсий таассуротлари билан ўртоқлашди. Китобдан айрим парчалар унинг нашр этилиши арафасида The Wall Street Journal газетасида эълон қилинди.

Байденнинг хотираларига кўра, Россия президенти Владимир Путин учрашувлар давомида қовоғи солинган ҳолда гапирган ва ўзини бефарқ тутиш мақсадида курсисига бемалол суяниб ўтирган. Собиқ президент унинг бу хатти-ҳаракатларини «ўсмирнинг қилиқлари»га қиёслаган.

Украина президенти Владимир Зеленскийни эса Байден «инжиқ ва ўжар» деб таърифлаган. Унинг таъкидлашича, Украина раҳбари кутганидан камроқ миннатдорчилик билдирган.

Шу билан бирга, Байден Зеленскийнинг актёрлик тажрибасига юқори баҳо берган. Унинг фикрича, айнан шу тажриба Украина президентига уруш ҳолатидаги мамлакат раҳбари ролини бажаришда ёрдам берган.

Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуну мамлакатнинг узоқ муддатли манфаатларидан кўра ўзининг сиёсий мавқеини сақлаб қолишни устун қўйганликда айблаган.

АҚШнинг собиқ президенти, шунингдек, Исроилнинг ҳарбий амалиётлари оқибатида жуда кўплаб бегуноҳ фаластинликлар ҳалок бўлганини ҳам тан олган.

Байден Буюк Британия қироличаси Елизавета II ҳақида эса алоҳида илиқ фикрлар билдирган. Унинг айтишича, қироличанинг кучли характери ва юмор ҳисси унга ўз онасини эслатган.

Киритилди: 12:30 17.11.2026. Ўқилди: 800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар