Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Байден охиргача курашади

Байден охиргача курашади

АҚШ президенти Жо Байден 3 июль куни ўтказилган сайлов кампанияси учрашувида президентлик пойгасини тарк этмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters президент баёнотига асосланиб хабар берди.

Байден ўз сиёсий кампаниясини “сўнгига қадар” давом эттиришини билдирган. Саломатликдаги муаммолар ёки ўз партиясидаги эътирозлар уни фикридан қайтара олмаслигини айтган.

АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни сайловолди ташвиқоти ходимлари билан телефон мулоқоти ва Демократлар партиясидан тайинланган қонунчилар ҳамда губернаторлар билан учрашувлар чоғида 2024 йилги президентлик пойгасида қолишга ваъда берган. Унинг мансабга лаёқатсизлиги ҳақидаги хабарларни оммага “достон қилмаслик”ни сўраган.

Ҳеч ким мени кўксимдан итармаяпти. Мен кетмайман. Мен бу пойгада охиригача қатнашаман”, — деган Байден.

Манбада айтилишича, ҳозирча Байденни қўллаши кутилган 24 нафар штат губернаторларидан фақат учтаси — Нью Ёрк, Миннесота ва Мэриленд штатлари раҳбарлари амалдаги президент билан бирдамлигини эълон қилган. Қолганлар эса Байден саломатлиги туфайли тез орада пойгадан чиқиши мумкинлигини тахмин қилиб, президентни қўллашни рад этган.

Байденнинг ёши ва когнитив саломатлиги борасидаги хавотирлар Дональд Трамп билан дебатдан сўнг юзага келди. Президент дебат жараёнида тушунарсиз нутқ қилган, фикрлари чалкашиб кетган.

Муваффақиятсиз дебат эса кузатувчиларнинг эътирозига сабаб бўлган. Фуқароларнинг кўпчилиги Байденни кексалик туфайли вазифасида қолишга номуносиб деб топган.

Киритилди: 16:02 04.07.2024. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!