Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Алиев: «Америкаликлар Афғонистондан қочиб кетиши биланоқ...»

 Алиев: «Америкаликлар Афғонистондан қочиб кетиши биланоқ...»

4 октабр куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Жабрайл аҳолиси билан учрашувда АҚШнинг ўз мамлакатига қарши санкциялари борасидаги сиёсатини танқид қилди. Унинг эслатишича, Америка Озарбайжонга қарши 1992 йилда, мамлакат ҳудудини йўқотаётган пайтда санкциялар киритган ва 2001 йилда уларни бекор қилган.

Алиев санкцияларнинг бекор қилинишини АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётларини бошлаши билан боғлади. «Уларнинг ишғол фаолияти Афғонистонда бошлангани учун босқинчилик уруши бошланди ва улар бизга керак эди. Улар Афғонистонда қолар экан, бу санкциялар ҳар йили АҚШ президенти томонидан бекор қилинарди», — деди Озарбайжон раҳбари.

Озарбайжон президенти, шунингдек, Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан сўнг, санкциялар қайта жорий этилганини таъкидлади. «Улар Афғонистондан қочган заҳоти бутун дунё кўз ўнгида бизга қарши санкциялар яна жорий этилди. Шунчалик ношукр бўлиш мумкинми?!» деб жаҳли чиқди.

❕ Таъкидлаш жоизки, 2001 йилда санкцияларнинг бекор қилиниши Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар ва АҚШ ташқи сиёсатини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ эди. Озарбайжоннинг стратегик позицияси ҳисобга олинди.

Киритилди: 23:11 04.10.2024. Ўқилди: 2256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!