АҚШ президенти Жо Байден Илон Маскнинг Пенсилвания сайловчилари ўртасида кунлик мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган пул лотереясини ўтказиш ҳақидаги қарорини номақбул деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Жо Байденга кўра, бу "мутлақо номақбул". Шу билан бирга, демократ Байден ҳам ўзи рўйхатга олинган сайловчи эканлигини айтиб, Маскдан 1 миллион доллар талаб қилди.
Бундан ташқари, Пенсилвания штатининг Филаделфия прокуратураси Маск устидан судга мурожаат қилгани хабар қилинган. Прокурорлар Маскнинг схемаларини штатдаги президентга овоз берадиган сайловчиларга таъсир ўтказишга уриниш сифатида баҳолади.
Аввалроқ Маск сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш ва қурол олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун петициясини имзолаган Пенсилвания сайловчиларига ҳар куни 1 миллион доллар беришини маълум қилган эди. Пенсилвания овоз бериш натижалари мамлакатда 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари натижаси учун калит бўладиган штатлардан биридир.