Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байден машҳур газетанинг ўғли тўғрисидаги мақоласи ҳақида сўраган мухбирга «яхшигина» жавоб берди

Байден машҳур газетанинг ўғли тўғрисидаги мақоласи ҳақида сўраган мухбирга «яхшигина» жавоб берди

Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден “CBS News” билан ўғли Хантер ҳақидаги савол юзасидан даҳанаки жангга кирди, деб хабар берди “Fox News”.

Байден Мичиган штатидаги сайловолди ташвиқотидан сўнг журналистлар билан шахсий самолётининг ташқарисида суҳбатлашган ва жараён давомида ундан ўғли Хантер Байденнинг  Украинанинг "Burisma" энергетика компаниясига алоқадорлигини тасдиқловчи электрон почта хабарлари чоп этилган “New York Post” нашрининг мақоласи ҳақида сўралган. Материалда айтилишича, сиёсатчининг ўғли отасининг таъсири остида савдо қилиб миллионлаб пул ишлаб топган.

"Жаноб Байден, “New York Post”да ўғлингиз ҳақида эълон қилинган мақолани қандай қабул қиласиз?" - деб сўраган “CBS News” мухбири.

Бунга жавобан Байден «Бу ҳақда сўрашингизни билар эдим. Аммо менда жавоб йўқ. Бу яна бир қоралаш кампанияси, худди сиз каби мухбирлар доимо бериб турадиган саволлар каби", дея таъкидлаган.

Киритилди: 21:48 17.10.2020. Ўқилди: 1845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!