АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти келаси ҳафта эълон қилмоқчи бўлган Киев расмийларига янги қурол-яроғ пакетининг миқдори 1,25 миллиард долларни ташкил қилади.
Бу ҳақда Associated Press манбаларига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Украина учун янги қурол-яроғ пакетига катта миқдордаги ўқ-дорилар киради, жумладан, NASAMS ва HAWK зенит-ракета тизимлари учун. Бундан ташқари, Америка расмийлари Украинага Стингер одам-кўчма зенит-ракета комплекслари ва 155 мм ва 105 мм артиллерия снарядларини топшириш ниятида.