Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Байден Ливандаги зарбалардан сўнг Исроилга кўрсатмалар бермоқда

Байден Ливандаги зарбалардан сўнг Исроилга кўрсатмалар бермоқда

АҚШ президенти Жо Байден Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" марраларига зарбалар берилганидан кейин Исроил билан алоқаларни давом эттиришга кўрсатма берди, деб ёзади The New York Times Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Шон Саветга таяниб. Саветнинг сўзларига кўра, мамлакат раҳбари воқеалар ривожини кузатиб бормоқда.

Президент Байден Исроил ва Ливандаги воқеаларни диққат билан кузатмоқда. Унинг кўрсатмаси бўйича маъмурият вакиллари ўзларининг исроиллик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб туради”, — дея Савет сўзларини келтиради нашр.

Шунингдек, Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Вашингтон Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашда давом этишини ва минтақавий барқарорлик учун ҳаракат қилишини таъкидлади. Яна бир америкалик расмийнинг даъво қилишича, Қўшма Штатлар мамлакатнинг огоҳлантирувчи зарбалар бериш режалари ҳақида олдиндан хабардор қилмаган, деб ёзади газета.

Киритилди: 10:00 25.08.2024. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!