АҚШнин собиқ президенти Жо Байден номидан фармонларга имзо чеккан Оқ уйнинг тўрт нафар ходими шахси аниқланди. АҚШ Вакиллар палатасининг назорат ва ҳукумат ислоҳоти қўмитаси раиси, республикачи Жеймс Комернинг Fox News’га маълум қилишича, улар собиқ президент маъмуриятида ишлаган пайтларида унинг номидан ҳужжатларни имзолаш учун автоқаламдан фойдаланишган.
“Бизнинг маълумотларимизга кўра, ҳужжатларни олиб, уларни автоматик имзолашга йўналтирган ва Жо Байденнинг имзоси қоғозларда сеҳрли тарзда пайдо бўлишини таъминлаган Оқ уйнинг тўрт нафар ходими шахсини аниқладик”, деди Комер.
АҚШ Конгресси автопердан фойдаланганлик учун масъуллардан тушунтиришлар талаб қилмоқда. Шунингдек, афв этиш ва ижро фармонлари каби муҳим ҳужжатларни автоматик равишда имзолаш жараёни қандай ташкил этилгани тўғрисида ҳисобот сўрамоқда.