АҚШ президенти Жо Байден яқинлашиб келаётган Шукроналик куни шарафига ўтказилган маросимда иштирок этди ва америкаликлардан "ер юзидаги энг буюк давлат"да яшашларини эслаб қолишларини сўради. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.
"Келинг, ўзимизга эслатиб ўтамизки, биз Ер юзидаги энг буюк давлатда яшаш бахтига сазовормиз" - деди Байден.
Байрамнинг асосий рамзи - пиширилган куркатовуқ. Америка президентининг Шукрона куни шарафига иккита куркатовуқни афв этиш одати 76 йилдан бери мавжуд. Бу сафар Байден Либерти ва Белл куркаларини афв этди.