Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грузия таълим, фан ва ёшлар вазири Гиви Миканадзе билан учрашди.
Учрашувда таълим соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, ёшлар билан ишлаш, академик алмашинув дастурларини кенгайтириш ва илмий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, университетлар ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ёшлар ва таълим — Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги келажакка йўналтирилган, инновацион ва инсон салоҳиятини оширишга қаратилган муносабатларнинг асосий устунларидан биридир, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.