Томонлар кенг қамровли ҳамкорликни ривожлантириш борасида янги имкониятлар яратилаётганини қайд этдилар.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди Жаноби Олийларига қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг энг самимий саломларини етказди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик алоқаларининг мустаҳкамланаётганини яна бир бор тасдиқланди ҳамда кенг қамровли ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратиши муҳокама қилинди.
Биз барча соҳаларда истисносиз катта салоҳият мавжудлигини таъкидладик. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин ҳамкорликни жадаллаштириб, янада аниқ натижаларга эришиш йўлида барча имкониятларни ишга соламиз, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида.