Баварияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс банк филиалига ҳужум қилди, камида бир киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда BR24 телеканали.
«Регенсбург ғарбидаги банк филиалида пичоқ билан қилинган ҳужум оқибатида бир киши оғир жароҳат олди», — дейилади хабарда.
Полиция гумонланувчи ҳали ҳам бино ичида эканини тахмин қилмоқда. Бундан ташқари, ичкарида бошқа одамлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳозирда ҳужум қилган шахс билан алоқа йўқ.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, гумонланувчида бошқа бирор қурол бор-yo'қлигини билишмайди.
Ҳодиса жойида полиция ходимлари ишламоқда.