Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Бавария" юлдузи Криштиану Роналду жамоасига ўтди

"Бавария" юлдузи Криштиану Роналду жамоасига ўтди

"Бавария" вингери Кингсли Коман "Ан-Наср"га ўтди, дея хабар бермоқда Саудия клуби матбуот хизмати.

Аввалроқ, трансфер 35 миллион еврога тушиши, 29 ёшли французнинг ўзи эса бир мавсумда 20-25 миллион евро атрофида маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Коман "Бавария" сафида 2017 йилдан буён тўп тепиб келаётганди. У 339 та ўйинда майдонга тушиб, 72 та гол урган ва 71 та голли узатмани амалга оширган.

Мюнхенликлар таркибида вингер тўққиз марта Бундеслигада, олти марта Суперкубокда ва уч марта мамлакат кубогида ғолиб чиққан. Шунингдек, Коман бир мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Киритилди: 10:03 16.08.2025. Ўқилди: 1042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!