Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Бавария”нинг ёшлар лагерида афғонистонлик мураббий вафот этди

“Бавария”нинг ёшлар лагерида афғонистонлик мураббий вафот этди

“Бавария” клуби томонидан ташкил этилган ёшлар футбол лагерида афғонистонлик мураббий вафот этди. Бу ҳақда Германиянинг Sächsische Zeitung нашри хабар берди.

Ушбу лагерда 5 кун давомида 119 нафар бола “Бавария” ва маҳаллий клублар мураббийлари иштирокида машғулот олиб бораётган эди. Аммо 2 июль, чоршанба куни машғулотлар вақтида бир мураббий майдон четида ҳушидан кетиб қулаган. Шошилинч ёрдам хизматлари дарҳол ҳодиса жойига етиб келган бўлса-да, мураббий касалхонага олиб кетилганидан сўнг вафот этган.

Марҳумнинг аввалги ишлаган клуби — Австриянинг “Ҳартберг” жамоаси уни қуйидагича ёдга олди:

Унинг хушмуомалалиги, самимийлиги ва профессионаллиги футболчилар, ота-оналар, ҳамкасблар ва клуб раҳбарияти орасида жуда ҳурматли шахсга айлантирган эди. Кутилмаган воқеа барчамизни чуқур қайғуга солди.

“Бавария” клуби вафот этган мураббийнинг оиласи билан алоқада бўлиб, дафн маросимида гулчамбар қўйишни режалаштирган. Шунингдек, оилага моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишларини билдирган.

Мазкур фожиадан сўнг болалар, ота-оналар ва лагер мураббийларига руҳий ёрдам кўрсатиш учун махсус психологик гуруҳ жалб этилди. Лагер эса муддатидан аввал бекор қилинди.

Киритилди: 23:47 03.07.2025. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!