Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Бавария" дарвозабонининг ўғли оғир касалликдан сўнг вафот этди

"Бавария" дарвозабонининг ўғли оғир касалликдан сўнг вафот этди

Германиянинг "Бавария" клуби дарвозабони Свен Ульрайх ўғли узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этганини айтди.

"Бугун чуқур қайғу билан шуни маълум қилмоқчимизки, ўғлимиз Лен бир неча ҳафта олдин узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Буни оммага эълон қилиш қарори ҳозир биз учун жуда оғир, аммо бу вазиятни атрофдагилар ва жамоатчиликка тушунтириш учун оила сифатида биз учун муҳим қадамдир. Қизим билан бирга қадам-бақадам ҳаётга қайтишга ҳаракат қиляпмиз. Оиламиз, дўстларимиз ва "Бавария" футбол клубига сўнгги бир неча ой давомида кўрсатган хушмуомалалиги ва улкан ёрдами учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз - бу биз учун жуда катта аҳамиятга эга.

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан эътиборли бўлишларини ва шахсий ҳаётимизни ҳурмат қилишларини сўраймиз", - деди Ульрайх.

Киритилди: 20:07 02.08.2025. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!