Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Башар Асад авиаҳалокатга учраган бўлиши мумкин

Башар Асад авиаҳалокатга учраган бўлиши мумкин

Бу ҳақда Reuters агентлиги Суриядаги икки манбасига асосланиб хабар тарқатди. Агентлик манбаси самолёт экипажи транспондёрни атайлаб ўчириб қўйган бўлиши ва шу туфайли борт радарлардан йўқолган бўлиши мумкинлигини истисно этмайди.

"Бортида Башар Асад бўган самолёт радарлардан йўқолди, бу унинг транспондери ўчирилгани учун бўлиши ҳам мумкин. Аммо мен самолёт катта эҳтимол билан уриб туширилган деб ҳисоблайман", — дея манбанинг сўзларини келтирган Reuters.

Агентлик Flightradar24 сервиси маълумотларига асосланиб, Дамашқ исёнчилар қўлига ўтишидан бироз олдинроқ Syrian Air авиакомпаниясининг Ил-76 русумли самолёти маҳаллий вақт билан 8 декабрда 4:55 да Сурия пойтахти аэропортидан учиб кетганини ёзган. Самолёт бортида ким бўлгани охиригача аниқ эмас. Бу президент Башар Асад бўлгани тахмин қилинмоқда.

Самолёт аввалига шарққа, Ироқ билан чегара томон учган, кейин эса бирданига шимоли-ғарбга бурилиб, мамлакатнинг Асадга мойил бўлган алавийлар назорати остидаги, Россия ҳарбий базалари жойлашган ҳудудлари томон уча бошлаган, шундан кейин Ҳомс яқинида радарлардан йўқолиб қолган. Бу шаҳарни шу кунларда исёнчилар ўз назоратига олганди. FlightRadar маълумотига кўра, радарлардан ғойиб бўлишидан олдин самолёт парвози баландлиги ва тезлиги аста-секинлик билан 2,6 км ва 64 км/соатгача пасайган.

Киритилди: 18:21 08.12.2024. Ўқилди: 1590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!