Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» Зиданнинг ёрдамига умид қилмоқда

«Барселона» Зиданнинг ёрдамига умид қилмоқда

«Барселона» қишки трансфер ойнасидаги ишлар ҳақида ҳозирданоқ ўйламоқда. Каталония клуби ўнг қанот ҳимоячиси позициясида Эрик Гарсияга рақобатни бой бераётган Жюль Кундени катта маблағ эвазига сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

El Nacional нашридаги материалда «Зидан Кунденинг трансфер қийматини тиклашга ёрдам бериши мумкин», дея қайд этилган.

«Барселона» спорт директори Декунинг фикрича, Франция терма жамоасига бориш ва муҳит алмашиши Кундега ижобий таъсир қилиши мумкин. Агар ҳимоячи миллий жамоа сафида яхши ўйин кўрсатса, бир қатор клублар унга бўлган қизиқишини яна тиклаши эҳтимолдан холи эмас.

«Барселона» муҳитнинг ўзгариши унга фойда беришидан умид қилмоқда. Флик билан ўтган сўнгги мураккаб ҳафталардан кейин Кундега ўзига бўлган ишонч керак. Франция терма жамоаси эса унга яна ўзини муҳим футболчи сифатида ҳис қилиш имконини бериши мумкин», — деб ёзади манба.

Деку Кунде учун Англия бозорини энг мақбул вариант деб ҳисобламоқда. «Барселона» француз футболчисини арзонга сотишни истамайди. Агар у Франция термаси сафида ўзини яхши кўрсатса, АПЛ клублари унинг учун камида 70 миллион евро тўлашга тайёр бўлиши мумкин.

Каталонияликлар бу маблағни янги трансферларга, жумладан Флик талаб қилаётган чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячини харид қилишга сарфлаши мумкин.

Шу боис «Барселона» Франция терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги яқин ўйинларини диққат билан кузатади. Жюль Кунде Зинедин Зидан томонидан терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхатидан жой олган.

Киритилди: Бугун 09:43. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!