"Барселона" вингери Рафинья каталонияликлар билан янги шартнома борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, бразилиялик футболчи янги келишув доирасида маошини икки баробарга оширишни сўраган. Шу тариқа, у жамоадаги энг юқори маош олувчи футболчи мақомига эга бўлишни хоҳламоқда.
Айни пайтда "Барселона" раҳбариятининг бу талабга муносабати қандай бўлиши ҳозирча очиқланмаган.
29 ёшли Рафиньянинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойига қадар кучда. Футболчининг трансфер бозоридаги қиймати 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Бразилиялик вингер жорий мавсум Ла Лигада жуда самарали ўйин намойиш этмоқда. У 6 та учрашувда 9 та гол уриш билан бирга, 3 та голли узатма ҳам амалга оширган.